Саёҳатга чиққан 73 ёшли отахон

07.06.2022 18:06:43

Хабарингиз бор жорий йилнинг 1 июн куни Сирдарё вилояти Янгиер туманида истиқомат қилувчи Абдурасул ота Алланазаров ўз велосипедида Россияга йўл олган эди. Айни пайтгача отахон Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларидан ўтиб Навоий вилояти томон йўлга отланди.

73 ёшда бўлсада шижоатда 20 ёш бўлган отахонинг ушбу саёҳатини кўпчилик қўллаб-қувватлаб, қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари ҳам Самарқанд шаҳрига етиб келган отахон билан бир пиёла чой устида мароқли суҳбат қурдик. “Соғ-саломат қайтиб келсам, эски бўлсада қадрдон велоспедимни эсдалик учун музейга қуяман” – деди Суҳбат давомида Абдурасул ота. Отахонга оқ йўл тилаб кейинги манзили томон кузатиб қолдик.

Партиямизнинг Оқдарё, Иштихон туман ҳамда Каттақурғон шаҳар Кенгаши фаоллари ҳам отахон билан боғланиш, суҳбатини олиш мақсадида вилоят Кенгашига боғланишсада отахонинг мобил алоқа воситасидан фойдаланишни истамаганлиги сабабли телефон орқали боғлана олмадик. Каттақўрғон туманига киришда отахоннинг ўзлари алоқага чиқдилар. Биз Каттақўрғонлик партиядошларимиз билан боғланиб отахон билан учраштиришга муваффақ бўлдик. Элкезар отахонни узоқ масофада қийналиб қолмаслиги учун янги велосипед ҳамда сафар сумкаси топширилди.

“Юрган дарё, ўтирган бўйра” деганларидек отахоннинг мазмунли суҳбатидан баҳраманд бўлиб, ўзларига бир олам таассуротлар олган партиядошларимиз саёҳатчи отахонни Навоий вилоятига кузатиб қўйдилар.

Отахон йўлда давом этаяптилар. Бизни кузатишда давом этинг.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+