Секторлар фаолияти устидан депутатлик назорати

22.04.2021 16:04:24

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг муносиб турмуш кечириши учун қулай шароит яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борадаги ишлар натижадорлигини таъминлаш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, уларга кўмакка муҳтож оилалар, ёшлар ва хотин-қизларни киритиш орқали ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди. Айни пайтда мазкур дафтарларга киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бу борада вилоятда Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 8 январдаги “ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан  туманлар секторлари фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилиб, муҳокама этилмоқда.

Хусусан,  Денов туманидаги секторларда ҳам бу ишларнинг қай даражада ташкил этилг анини узлуксиз ўрганиш учун туман ҳокимлиги ҳузурида тўртта жамоатчилик назорат гуруҳи шакллантирилиб, фаолияти йўлга қўйилган. Шу хусусда, Халқ депутатлари Денов туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Алишер Йўлдошев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан тумандаги тўрт сектор фаолияти кўриб чиқилиб, уларнинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.

Айтиш керакки, айни пайтда тумандаги  секторда сектор штаблари ташкил этилиб, аҳолини қабул қилиш, мурожаатларини тинглаш учун етарли шароит яратилган. Бироқ, ўрганишларда ҳудуддаги айрим маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани кузатилган.  Ўрганишлар асносида, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, субсидия ажратиш орқали бандлик масаласини ҳал этиш, хотин-қизлар ва ёшларга кредит бериш каби масалаларда муаммоларга дуч келинаётганлиги маълум бўлди. Бугунги кунгача 41 нафар фуқаро кредит олган, бу эса 11 фоизни ташкил этади. Ўрганиш жараёнида Халқ банки ва Микрокредитбанк томонидан кредитлар олишда муаммолар юзага келаётганлиги аниқланди.

–Туманда биз ўрганган  сектор камчиликлардан ҳоли эмас,– дейди туман Кенгаши депутати, жамоатчилик назорат гуруҳи раҳбари А.Йўлдошев.– Секторлар фаолияти билан танишиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, хонадонларни ўрганганимизда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан суҳбатлашдик. Уларнинг дарду-ташвишларини тингладик. Айрим маҳаллаларда бу дафтарларга киритилмай қолган аёллар ва ёшларга ҳам дуч келдик. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар билдирдик.

Ўрганишлар якунида  ишчи гуруҳ томонидан Халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида тумандаги тўртта жамоатчилик назорат гуруҳлари ҳисоботлари тингланиши ва атрофлича муҳокама этилиши қайд этилди. Йўл қўйилган камчиликларни тузатиш  бўйича таклифлар киритиш учун муддат белгиланди. 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+