Сенатор билан учрашув бўлиб ўтди

15.07.2022 17:07:38

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг 2022 йил 8 июлдаги 192-сонли Фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар ҳамда, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш, шунингдек, Сенат, Сенат Кенгаши ва қўмиталарнинг қарорлари ижроси, Сенатга фукаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан учрашувлар ўтказиш ҳамда, бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туманлар кесимида хизмат сафарида бўлиб  учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.

тошшахар2_1

Худди шундай тадбирлардан бири Чилонзор тумани ҳокимлигида сенатор Дилором Тошмуҳаммедова иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда сенатор томонидан ёшларнинг муаммолари ҳақида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ”Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

 

Мирзохид АБДУҚОДИРОВ,

“Адолат” СДП Чилонзор туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+