Сенаторлар Янги ҳаёт ва Сергелида

12.04.2021 14:04:08

Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг сенаторлари  Д.Тошмухаммедова, Т.Мадумаров, Ш.Сагдуллаев ва Халқ дупутати Тошкент шаҳар депутати Т.Матибаев томонидан “Халқпарвар” комиссияси ва “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастурлари  бўйича ташкил этилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда халқ депутатлари Янгиҳаёт ва Сергели тумани Кенгаши депутатлари ҳамда туманлардаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирок этишди.

Сенаторлар ўз маърузаларида “Халқпарвар” комиссиясининг таркибини тузиш, вазифаларини белгилаш, Низомини тасдиқлаш, комиссия иш фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамда “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастурлари тўғрисидаги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириб, керакли тавсиялар бериб ўтишди.

Маърузачилар томонидан - энг асосий масала берилаётган имтиёзларни қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларни хабардорлигини ошириш, энг муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш, қурилиш сифатини назорат қилиш ҳамда уй-жойлар нархини адолатли шакллантириш устидан парламент назоратини йўлга қўйиш, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ташкил этишда жамоатчилик, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги алохида таъкидлаб ўтилди.

Семинар якунида туман Кенгаши депутатларини қизиқтирган саволларга сенаторлар томонидан асосли жавоблар берилди.

 

Меҳриинсо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+