Сессия: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кучайтирилади

09.07.2024 16:07:40

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги «2022-2026- йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-216- сонли қарори ҳамда «Адолат» СДП нинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик!» лойиҳасини ижросини таъминлаш мақсадида «Адолат» социал-демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманда олиб борилган ўрганиш ишлари натижасидан келиб чиққан таклиф ва тавсиялар муҳокама этилди.

Мазкур масала юзасидан «Адолат» социал-демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши раҳбари Азизбек Эркиновнинг ахбороти атрофлича муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қуйидагича қарор қабул қилди.

Юқорида қайд этилган масала юзасидан «Адолат» социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Азизбек Эркиновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда тумандаги тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари билан репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, перинатал марказларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш масаласи юклатилди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи томонидан томонидан илгари сурилган оналар ва болалар ўртасида касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурларини амалиётга жорий этиш, шу жумладан, соғлом фарзанд туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, болалар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёлларни витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш ҳамда мақсадли скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб бориш масаласига ҳам эътибори қаратилди.

- 2022-2026 йилларда оналар ва болалар учун тиббий хизмат кўрсатиладиган

объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, диагностика ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда тиббиёт ходимларининг илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориш масаласи ҳам юклатилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилди.

Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга кирди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+