Сессия қарори ижроси таъминланди:  Собиқ ҚВП биноси таъмирланди

07.07.2022 12:07:05

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг 48-сессиясида  Кенгашнинг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Меҳмоновнинг шаҳарда бирламчи тиббий санитария хизмати сифатини тубдан яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари тўғрисида ахбороти эшитилди.

қвп2

Мазкур ахборотга асосан  чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

қвп4

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 18 март  куни ўтказилган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари иштирокидаги “Очиқ мулоқоти”да белгилаб берилган вазифалар ҳамда сессия қарори ижроларини таъминлаш мақсадида “Полмон” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ ҚВП биноси 290 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъмирдан чиқарилиб, оилавий шифокорлик пункти сифатида фойдаланишга топширилди.  

қвп3

Оилавий шифокорлик пунктининг очилишида МФЙ аҳолиси иштирок этди ва ўз ҳурсандчилигини билдиришди.

 

 Асилбек НАЗИРОВ,

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+