Сессия сабоқлари: Депутат ўз сўзига бефарқ эмасликларига қаттиқ ишонмоқда

06.07.2021 20:07:39

Бугун Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия иши  видеоселектор тарзида ўтказилгани ва  унда иштирок этганим учун шу ҳақида фикр билдирмоқчиман. 

Рости, Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси Э. Турдимовнинг сессияда депутатларнинг ўрнига катта баҳо бериб, уларнинг корхона, ташкилотларга мурожаатлари, депутатлик сўровлари бўйича муносабати, ҳар бир депутат фикрига катта баҳо бериб, уларга диққат-эътибор билан ёндошиши мени лол қилди. Очиқлик, ошкоралик тобора авж олиб бораётган, мамлакатимизда демократик жараёнлар юқори суратлар билан давом этаётган бугунги кунда депутатларнинг обрўйи ана шундай юқори баҳоланиши, уларнинг ижро органларига бирор бир масалада мурожаати доимо эътиборда эканлиги мени жуда хурсанд қилди.

Сессияда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг I чоракдаги ижроси, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масаллар кўриб чиқилди. Мен ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг бир депутати ва ОАВ вакили сифатида вилоятда бу борада амалга оширилаётган ишлардан қувондим.

Шу ўринда туманимизда ҳам бу борада катта ишлар қилинаётганини эътироф этмоқчиман. Бугун депутатнинг фикри, жамиятдаги жараёнларга муносабати, ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотларга ёндошуви ўзгача. У фаол ва уйғонган одам. У атрофидаги воқеаларга бефарқ эмас. У қотиб қолмоқчи эмас. У сайловчилари олдида ўзини масъул сезмоқда. Бу эса мамлакатимиздаги шу борадаги улкан ислоҳотларнинг кичик бир қисмидир. Депутат  ўз сўзига бефарқ эмасликлари, уни эшитишларига жуда қаттиқ ишонмоқда. Бу эса туманимиздаги сессияларда, депутатларнинг жамиятдаги турли ҳолатлар  ҳақидаги фикр-мулоҳазаларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу муждаларнинг барчаси қувонарлидир.

 

Азамат ТАВБОЕВ,

Халқ депутатлари Пайариқ туман кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+