Шаҳар ва қишлоқларимиз яшиликка буркансин

09.12.2021 15:12:12

Партиянинг “Адолатдан янги ниҳоллар” акцияси доирасида вилоят  Кенгаши томонидан қишлоқ ва маҳаллаларда кўчат экиш, янги боғ-роғлар барпо этиш, озодаликка риоя қилиш, табиатни асраб авайлаш, одамлар қалбида она табиатга меҳр уйғотиш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қатор қонун ҳужжатларини таништириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.

Акция доирасида вилоят кенгаши ташаббуси билан “Бир маҳаллада - бир боғ” шиори остида дарахт экилаяпти. Бу хайрли ва савоб ишларда партия аъзолари айниқса, алоҳида намуна кўрсатаяптилар. Улар саъй-ҳаракати билан ҳозиргача 1670 туп кўчатлар экилиб, “Яшил макон”лар барпо этилмоқда.

-Партия акцияси доирасида мен ҳам иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман,- дейди Қарши шаҳар “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Сардор Тўхтаев.- Мен шаҳримиздаги “Маҳоллот”, “Чўлқувар”, “Кунчиқар”, “Самарқанд”, “Кат” ва бошқа йигирмата маҳаллаларда янги “Яшил макон”лар барпо этишда ўзимнинг юздан ортиқ кўчатларим билан ҳисса қўшдим.

Партиянинг “Адолатдан Темурий юртида дарахт экиш”, “Ҳар бир ёшга бир кўчат” акцияси, “Адолатдан келажак учун бир боғ қолсин” лойиҳаси доирасида кенг қамровли ишлар олиб бориляпти. Бу эзгу ва савоб ишда кўплаб ҳамюртларимиз хайрихоҳлик билан иштирок этяптилар. Фуқароларнинг саъй-ҳаракати билан воҳа шаҳар ва қишлоқлари яшиликка бурканмоқда.

 

Руиддин Раупов,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+