ШҲТ: умумий келажак йўлида муҳим қадам

16.09.2022 10:09:35

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги 22-саммити Ўзбекистонда, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда бўлиб ўтаётгани бизга алоҳида ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ушбу саммитда 15 дан ортиқ мамлакат раҳбарларининг иштироки, мазкур саммитнинг аҳамияти нақадар юксаклигидан далолат беради.

Мазкур саммит очилиши олдидан Президентимиз томонидан «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали катта бир мақола чоп этилди ва ушбу мақола дунёнинг бир неча тилларига таржима қилиб тарқатилди. Бу эса ўз навбатида ШҲТнинг нафақат минтақада, балки ер юзининг бутун жамоатчилиги қизиқиб, бу жараённи кузатиб бораётгани, бу ташкилот фаолиятидан кутилаётган буюк натижалардан далолат берди ҳамда ташкилотнинг фаолият ва истиқболларини оммага маълум қилиб, ушбу ташкилот фаолиятида янги сиёсий анъанани жорий қилгани ШҲТ тарихида янги воқелик бўлди.

Саммитнинг айнан Самарқандда бўлиб ўтишининг рамзий маъноси бўлиб, Самарқанд Буюк Ипак йўлининг дурдонаси ҳисобланади ва Европа билан Хитойгача бўлган мамлакатларни мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик ришталари билан боғлайди ва бунинг баробарида дунёнинг тўрт томонини ягона чорраҳада туташтиради.

Бу билан Президентимиз Ўзбекистон тарихи ва маданияти ўзига хос қадим илдизлари билан дунё миқёсида олдинги қаторларда эканлигидан дунё жамоатчилигини огоҳ этиб,Мустақил Ўзбекистонимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Гулзира Шарипова,

«Адолат» СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+