Шифокорлар танловида — АДОЛАТ

10.01.2024 16:01:32

Ҳар бир давлатнинг энг қадрли бойлиги, бу аҳолининг жисмонан, маънан, руҳан саломатлигидир. Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволаш борасида жаҳон стандартларига мос энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар ёрдамида даволаш ишлари амалга ошириб келиняпти.
Фарғона шаҳридаги “Arirang Uzbek medical Centr” хусусий клиникаси невропатолог, эндокринолог, уролог, гинеколог, ревматолог сингари ўнлаб йўналишларда кореялик шифокорлар билан ҳамкорликда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келаётган жамоалардан биридир. Дунёдаги энг нуфузли клиникаларда малака ошириб келаётган тиббиёт ходимлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий соҳалардаги жараёнларда ҳам фаол иштирок этиб келадилар. 2024 йил мамлакатимиздаги муҳим сайловлар жараёнида ўз таклиф ва истакларини “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олишини, ўз номзодлари орқали мазкур жараёнларда ҳам фаол иштирок этишни исташган тиббиёт ходимлари “Адолат” СДПни танлагани бизни беҳад қувонтирди. Аҳил жамоа билан партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари - Орифжон Ўлмасов учрашди. Қизғин савол-жавоблар, самимий мулоқотлар давомида жамоанинг 30 нафар олий тоифали шифокор ва ҳамширалари партия сафига кириш истагини билдиришди.


— Клиника жамоасини “Адолат” партияси сафига қабул қилинганлигини эшитиб жуда хурсанд бўлдим, — деди шифохонада даволанаётган беморлардан бири Муҳаммаджон Бобоев. – Адолат бор жойда ўзаро ҳурмат, касбга бўлган масъулият ва жавобгарлик ҳисси юқори бўлади. Шифохона жамоаси адолатни қадрлайдиган инсонлар. Партия билан ҳамкорликлари аҳоли учун янада янги имкониятларни яратилишига хизмат қилишига ишончим комил. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хусусий тиббиёт тизимлари ҳам тубдан ривожланиб, рақобатбардошлиги ортиб боряпти, – деди клиника бош шифокори Зикрилло Ўлмасов. – Бизнинг асосий мақсадимиз – халқ саломатлиги йўлида самарали меҳнат қилиш. Шу йўналишда кореянинг KOICA ва KOMSTA ташкилотлари билан биргаликда халқимизга янада қулай бўлиши учун жуда кўплаб ишларни амалга ошираяпмиз, хусусан кореялик шифокорларнинг клиникамизда беминнат қабулларини йўлга қўйганмиз. Жамоа аҳлининг янги йилдаги янги мақсадлари бисёр. Адолат йўлидаги ҳамкорлик эса халқимиз учун янги имкониятлар эшигини очишига умидвормиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+