Шоҳимардонда тез кунларда ГЭС ишга тушади.

04.06.2024 13:06:53

Хабарингиз бор, мамлакатимиз Президентининг «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқининг грант маблағларини жалб этган ҳолда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Hydro4U» консорциуми томонидан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг сўлим Шоҳимардон қишлоғига ГEС қурилишига асос солинди. Бунинг учун қуввати 2,2 МВтлик, умумий қиймати 2 млн еврога тенг ГEС қурилишига технологик ускуналар келтириш учун Европа Иттифоқининг 1,0 млн евролик грант маблағларининг жалб қилинишига эришилди.
Лойиҳадаги қурилиш-монтаж ишлари, электр энергиясини узатиш ва механик ускуналарни келтириш учун эса «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг қарийб 12 млрд сўмлик ўз маблағлари йўналтирилди.
ГЭСнинг фойдаланишга топширилиши натижасида йилига қўшимча ўртача 12 800 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши эришилади. Бу орқали Шоҳимардонда яшовчи қарийб 7000 нафар аҳоли ёки 2100 та хонадоннинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиғича узлуксиз қондириш ҳамда ушбу ҳудудда ишлаб чиқариш ва туризмни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Мазкур лойиҳа, авваламбор, инсон қадрини юксалтириш ва адолатли ижтимоий сиёсат йўлида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган улкан ишларнинг Шоҳимардон қишлоғидаги кичик бир амалий кўриниши ҳисобланади.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Назиржон Исақов, Озодахон Дадажонова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов ҳамда туман Кенгаши котибият бош мутахассиси Шуҳратжон Раҳимовлар «Ўзбекгидроэнерго Шоҳимардон КГEСИ»да бўлиб, гидроэлектр станция қурилиш жараёнлари билан танишдилар.
Станцияда сўнгги жиҳозлаш ишлари якунланиши билан Шоҳимардон, Ёрдон ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг барқарор электр энергияси билан таъминланиши учун хизмат қилади.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+