Шовот туманида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

29.09.2022 15:09:09

Туман партия ташкилоти ва туман Кенгаши депутатлари томонидан умумтаълим мактаб ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш тизими жамоатчилик назорати остида ўрганишлар олиб борилмоқда.

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 211-банди ижроси юзасидан тумандаги бошланғич (1-4) синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, 227 - бандига асосан давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича амалга оширилган ишларни самарали бажарилишини таъминлаш бўйича ҳудудлардан сайланган депутатлар билан биргаликда жамоатчилик назорати олиб борилмоқда ва аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш чоралари ҳамжиҳатликда бошлаб юборилди.

Хусусан, тумандаги 1, 2, 25, 26, 28-сон умумий ўрта таълим мактабида мазкур топшириқ юзасидан, махсус сўровнома асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида 1 ва 2-сон мактаб ўқувчилари учун бепул тарқатиладиган маҳсулотлар ҳалигача берилмаётганлиги аниқланди, 25,26 мактабларда маҳсулотлар тўйимли эмаслиги, 28-мактабга берилаётган маҳсулотлар эса сифатли эмаслиги юзасидан ота-оналар томонидан эътирозлар билдирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди ва бартараф этиш чоралари кўзда тутилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

«Адолат» СДП

Шовот туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+