Шовотда Конституция билимдонлари беллашди

10.11.2022 12:11:39

Маълумки, Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан Касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ҳамда умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида бир неча йиллардан ўтказиб келинаётган «Конституция билимдони» Республика кўрик-танлови юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Кўрик-танлов ёшларнинг Бош Қомусимиз тўғрисидаги билим ва кўникмаларини бойитиш билан бир қаторда уларни Конституциямизга бўлган ҳурматини тобора оширишга хизмат қилмоқда.

Айни кунларда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Шовот туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида танловнинг туман босқичи иштирокчиларнинг фаоллигида, юқори даражада ташкил этилди.

Турли ташкилотлар вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов шартларини адолатли баҳолаб боришди.

Натижаларга кўра, 3- ўринни 48-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Рухшона Хасанбаева, 2- ўринни 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Севинч Худайбергановалар қўлга киритишди. Шунингдек, 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шаҳноза Бекмаматова мутлақ ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

«Адолат» СДП

Шовот туман Кенгаши раиси,

«Ёшлар парламенти» аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+