Шовотлик нуронийлар партия томонидан рағбатлантирилди

26.08.2022 10:08:12

Шовот туман ҳокимлиги, «Адолат» СДП Шовот туман Кенгаши ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПК-92- сон ҳамда 2022 йил 15 мартдаги «Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорлари ижроси юзасидан тумандаги фаол нуронийлар ўртасида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» кўрик-танлови ташкил этилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад- кекса авлод вакилларини ёшлар тарбиясидаги ролини кучайтириш, нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланишдан иборат бўлди.

Танловнинг туман босқичида партиямиз фаоли Раҳима она Рўзимова ҳам фаол иштирок этди.

Ғолиб ва иштирокчиларга партия туман ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

«Адолат» СДП

Шовот туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+