Шуманай туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди

28.04.2022 10:04:01

“Адолат” СДП Шуманай тумани Кенгаши томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш муҳим вазифа” мавзусида Шуманай тумани “Сарманбайкол”  ОФЙда ёшлар билан учрашув  ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг қизиқишлари ва ёшларининг ҳаётида мавжуд ижтимоий соҳадаги муаммолари тингланган ҳолда, амалий ўрганишлардан келиб чиқиб маърузачилар томонидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Сўзга чиқувчилар бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмаганлигини ва илим олиб касб-ҳунар танлаш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири эканлигини таъкидлаб, давлатимиз томонидан ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга кенг тушунтириб ўтди.

Тадбир якунида ўз ўрнида ёшлар ҳам иштирокчиларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, юрт равнақи йўлида амалга оширишни  мақсад қилган келажак режалари ҳақида сўзлаб берди.

Муратбек БЕГЖАНОВ,

«Адолат» СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+