“Шымбай гүзары”да депутат учрашуви ўтказилди

25.04.2022 13:04:18

“Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифалар халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш истаги партия фаолларини ўз ишига  масъулият билан ёндашишга ундайди.

Ана шундай халққа кўмаклашиш йўлида астойдил енг шимарган “Адолат”СДПдан сайланган халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Султамурат Уразбаев “Долзарб ўн кун” лойиҳаси доирасида ўзи сайланган “Шымбай гүзары” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, темир дафтар ва аёллар дафтаридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларининг муаммоларини ўрганди ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди. Эндиликда, мазкур мурожаатлар тегишли тартибда депутат томонидан назоратга олинган бўлиб, муаммоларни янада чуқурроқ ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоқ2

Ушрашув давомида фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларга кўра асосан иш ўрни, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ушбу маҳалланинг ички йўлларининг яхши эмаслиги масаласи юзасидан аҳоли томонидан муаммолар кўтарилди.

Шундан сўнг депутат Султамурат Уразбаев Нукус шаҳри “Аманлық гүзары”маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи нуронийларнинг ҳолларидан хабар олиб уларга муқаддас рамозон ойида ўз совғаларини топширган ҳолда, нуронийларнинг дуоларини олди.

Расул Қудияров,

Адолат СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+