Сифатли таълим барча ислоҳотларнинг самарадорлигини белгиловчи муҳим омил

21.12.2022 14:12:40

Мамлакатимизда сўнги 6 йилда ижтимоий – иқтисодий, маъмурий ва сиёсий, умуман олганда, барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилиб катта тажриба тўпланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида илгари сурилган кўплаб ташаббусларда ҳам бу ўз ифодасини топди.

Мурожаатноманинг энг муҳим жиҳати мана шу тажрибалар инобатга олингани билан аҳамиятли бўлди. Президентимизнинг «Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади» деган пурмаъно фикрлари айниқса ҳозирги таҳликали даврда долзарб бўлиб қолмоқда.

Иқтисодиётимиз барқарорлиги ва халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш фақатгина, иқтисодий қонуниятлар билан эмас балки, сиёсий барқарорликка ҳам жиддий боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Мана шундай мураккаб бир даврда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ва самарали ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард долларга, экспорт эса, 19 миллиард долларга етди. Бу эса ўз навбатида юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нечоғли тўғри ва оқилона олиб борилаётганлигининг ёрқин тасдиғидир.

Бу эса пенсия ва ижтимоий нафақалар ҳамда иш ҳақлар миқдорининг мунтазам ошириб борилишига муносиб замин яратмоқда.

Барча ислоҳотларимизнинг бош мақсади «Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат» деган ғоя асосида авваламбор Конституциямиз ва қонунларимизга, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклигини таъкидладилар.

Мурожаатномадаги кўтарилган барча масалалардаги пировард мақсадларда халқимиз турмуш фаровонлигини тубдан яхшилаш англашилади. Бунинг учун - Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир, - деди Давлатимиз раҳбари.

Ана шу мақсадда Президентимиз кириб келаётган янги, 2023 йилга юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб ном бериш таклифини билдирдилар.

Умуман олганда барча соҳалардаги ислоҳотлар ва унинг натижадорлиги энг аввало мураббий ва ўқитувчиларга боғлиқлиги эътироф этилди. Шу боисдан, Президентимизнинг энг муҳим ташаббусларидан бири таълим соҳасидаги энг оғриқли масала бўлиб қолаётган ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш масаласи бўлди деб ўйлайман.

Президентимизнинг ўз Мурожаатномасида илгари сурилган барча ташаббус ва ғояларини амалиётга татбиқ этишда ҳам сиёсий партия фаоли ва депутат сифатида самарали фаолият олиб бориб, бу борада, нафақат фаол иштирокчи балки, илғор ташаббускор бўламиз.

Рустам ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+