Сифатли тиббий хизмат Конституцияда кафолатланиши керак

13.07.2022 14:07:35

​Хабарингиз бор, Чирчиқ шаҳрида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

​Бундай муҳокамалардан бири «Адолат» СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги 2-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилди ва ундан кўзланган асосий мақсад ушбу қонун лойиҳаси юзасидан мазкур муассасадаги меҳнат жамоасининг фикрини ўрганиш ва қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга қаратилди.

​Муҳокамада «Адолат» СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Р.Дастиров, Тошкент вилояти «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши раиси, Чирчиқ шаҳар В.Хайдаров МФЙ тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси С.Дастиров, Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ю.Рустамов, депутатлар Д.Сраджева, Ў.Таджибаев ва оилавий поликлиника меҳнат жамоаси иштирок этди.

​Муҳокама давомида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўлиқ қўллаб-қувватланди ва уларнинг катта қисми «Адолат» СДП ғояларига ҳамоҳанг эканлиги, хусусан, Конституция 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида тавсиф этилиши, меҳнат, хотин-қизларга манфаатларига доир ҳуқуқларини мустаҳкамланиши социал-демократия мафкурасига мос эканлиги, шу билан бир қаторда Конституцияда сифатли бепул тиббий хизмат кафолатларини кенгайтиришга доир таклифлар билдириб ўтилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+