Сифатсиз дори воситаларидан сақланинг

22.11.2023 10:11:58

Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, шифохоналарга ётқизилган беморларнинг ўртача 10-20 фоизида дорилар ножўя таъсир қилганлиги ҳолати кузатилади, қизиғи шундаки, ҳатто ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич икки баравар юқорини ташкил қилади.

ЖССТ маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўзини ўзи даволаш ўлим ҳолатлари, жароҳатлар, қон айланиш касалликлари, онкологик ва пульмонологик касалликлардан кейин 5-ўринда туради.

Ҳақиқатдан биз дори воситаларига оддий истеъмол товари сифатида қараймиз ва бу – вазиятни янада оғирлаштиради. Шунинг учун мазкур масала ҳар 100 минг аҳолига ўртача 25—27 та дорихона тўғри келадиган Ўзбекистон учун долзарбдир.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4438-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш ва рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жиноят кодекси 1863-моддасига кўра:

"Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш" мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

• базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар одамлар ўлимига сабаб бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Есемуратова Амангул,
“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+