Сифатсиз дори воситаларига қарши

24.04.2024 09:04:03

Ўзбекистон «Адолат» СДП дан сайланган халқ депутатлари аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ва сифатсиз дори воситалари савдосига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Жойларда бу борада тарғибот ишларини олиб бориш баробарида дорихоналар фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб борилмоқда.
«Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!» шиори остида тумандаги Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидаги «Муяссар фарм» МЧЖга қарашли дорихонада бўлган сафдошларимиз савдодаги дори воситаларини кўздан кечирдилар. Сотувчилар нарх масаласида аниқ тартибга амал қилмоқдалар. Сифатсиз дорилар савдосига йўл қўйилмаяпти. Асосийси, нарх-наво арзон.

Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:

-Инсон саломатлиги ҳамма вақт долзарб масала. Шу сабаб фаолиятимизда бу кенг ўрин эгаллайди. Шифокорлар зиммасидаги масъулият қанчалик катта бўлса, доришуносларники ҳам бундан кам эмас. Асосийси, сифатсиз дорилар савдосига йўл бермаймиз.

 

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+