Сифатсиз дорилар йўқ қилиниши шарт!

28.11.2023 14:11:52

     Партиянинг “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш. Умурзакова, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси А. Усмонов, партиянинг Гулистон шаҳар Кенгаш депутати Э. Адбурахмонов иштирокида Сирдарё “Дори-дармон” корхонасида бўлишди ва мавжуд дори-дармонларни сақлаш омборхонасини кўздан кечиришиб, мутахассислар томонидан дори-дармонларнинг сақланиши, вилоятдаги дорихоналарга етказилиши юзасидан маълумот олинди.


     Шунингдек, Гулистон шаҳар “Обод Юрт” МФЙ ҳудудидаги “Расулбек Фарм” МЧЖ, ”MMF FARM GROUP TRADE” МЧЖга қарашли дорихоналарда ўрганиш ишлари олиб борилди.


     Тадбир доирасида дорихона ходимлари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни сотиш учун қонунда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тушунтирилиб, муддати ўтган дори воситалари йўқ қилиниши кераклиги алоҳида таъкидланди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2022 йилдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 411-сон ПҚда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, республикамизда “Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун” хизмат қилиши кераклигини ҳар бир дорихона фаолиятида дастуриамал бўлиши шартлиги айтиб ўтилди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+