Сифатсиз ҳамда қалбаки дори воситаларига қаршимиз!

30.07.2024 16:07:08

Ҳар биримиз бирор касалликка чалинсак, даво истаб шифокор ҳузурига борамиз. Уларнинг маслаҳатига таяниб, дори-дармон воситаларини харид қиламиз. Аммо ўша дорихоналардан шифокор кўрсатмаси асосида ёки кўрсатмасиз  берилаётган дорилар, сифатсиз, яроқсиз ёки ишлаб чиқарган санаси вақтидан ўтган бўлса-чи?  Бундай ҳолатлар афсуски, бугун тез-тез учраб турибди.

Шу ва шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ургут туманида жойлашган дорихоналарда «Сифатсиз ҳамда қалбаки дори воситаларига қаршимиз!» лойиҳаси доирасида ўрганиш тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, «Адолат» СДП Ургут туман Кенгаши раиси ва бир гуруҳ депутатлар иштирокида  Жураптера маҳалласида жойлашган 5 та дорихона фаолияти ҳамда дори-дармонлар ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида нархлар барқарорлигини сақлаш ва сунъий равишда қимматлашишига йўл қўймаслик, сифати ва сақланиш ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга огоҳлантириш берилди.

 

Замира АБДУРАҲМОНОВА,

«Адолат» СДП

Ургут туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+