Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!

22.11.2023 11:11:44

Инсон баъзида ўзига яхшилик қиламан деб, ёмонлик қилиб қўйганини сезмай ҳам қолади. Қандай дейсизми? Статистик маълумотларга кўра, шифокор рецептисиз қабул қилинган дори воситалари ортидан шифохоналардаги беморларнинг ўртача 10-20 фоизида дорилар ножўя таъсир қилганлиги ҳолати кузатилар экан.
Ҳақиқатдан, биз дори воситаларига оддий истеъмол товари сифатида қараймиз ва бу вазиятни янада оғирлаштиради. Шунинг учун мазкур масала ҳар 100 минг аҳолига ўртача 25—27 та дорихона тўғри келадиган Ўзбекистон учун долзарбдир.    
Ана шундай муаммоларнинг олдини олиш ва профилактик-назорат олиб бориш мақсадида Республика бўйлаб, “Адолат” СДП томонидан “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!" лойиҳаси ташкил этилмоқда.      

Лойиҳа доирасида ана шундай назорат тадбирларнинг бири жорий йилнинг 20 ноябрь куни “Адолат” СДП Амударё Кенгаши раиси У.Юлдашев ва Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши котибияти мудири М.Ўразбоев ҳамда фармацевтика ходимлари билан биргаликда тумандаги “Боёвул” МФЙда жойлашган дорихоналарида бўлишди.

Дорихонада соҳага оид тушунчалар ва мутахассислар томонидан сифатсиз дорилар ҳақида сотувчи ва харидорларга маълумотлар бериб ўтилди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+