Сирдарё вилоят Кенгашининг ХII-Пленуми бўлиб ўтди

01.02.2024 17:02:20

    Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши биносида “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгашининг ХII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ,”Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти ” ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
   Пленум кун тартибида 7 масала кўриб чиқилиши инобатга олиниб, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси - Жамол Комилов очиб берди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг 2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва “Ўзбекистон -2030» стратегиясидан келиб чиқадиган 2024 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида ҳисобот бериб ўтди.
   Хусусан: ҳисобот даврида партия аъзолари сони 3154 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 29452 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 31 тага ўсиб, 254 тани ташкил қилди. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2023 йил давомида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу асосда жами 783 та тадбирлар ўтказилиб, унда 15000дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олди. Партиянинг амалий ҳаракатлар дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги “Адолатнинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни”, “Муаммо билан юзма- юз”, “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур, “Бир ойда — бир иш ўрни”, “Таълим сифати партия нигоҳида” лойиҳалари доирасида тадбирлар ташкил қилинди.


   Жорий йилнинг 30 апрель куни Янги Конституция бўйича ўтказилган референдумда партиямиз туман ва шаҳар кенгашлари, ”Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти ” ҳамда партия фаоллари иштирокида фуқароларни референдумда фаол иштирок этишга чорлаб, тарғибот тадбирлари ўтказилди. 2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин бўлиб ўтган Президентлик сайловида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан фаолларидан иборат волонтёрлик гуруҳлари партиядан кўрсатилган Президентликка номзод дастурини кенг тарғиб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари фаол олиб борилиб, жамоат жойларда тарғибот пунктлари ташкил этилди. Хусусан, вилоятимизнинг барча ҳудудларида жами 40 га яқин махсус шохобчалар ташкил этилган бўлиб, номзод дастуридаги муҳим таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти сайловчиларга тушунтирилиб, тарғибот воситалари тарқатилди. Шунингдек партия томонидан кўрсатилган номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили билан ҳамкорликда ҳудудларда 12 маротаба сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилди. Шу билан бир қаторда туман ва шаҳарлар кесимида волонтёрлар билан биргаликда жами 23 маротаба тарғибот-ташвиқот учрашувлари ташкил этилиб, юртдошларимизни сайловда фаол бўлишга ва “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирилди.


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқадиган 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг партиянинг матбуот хизмати фаолияти, ОАВлар билан ўзаро алоқасини самарали ташкил этиш вазифалари оммавий ахборот воситаларида чиқишлар бўйича партия вилоят Кенгашининг йиллик иш режасида белгиланган туман-шаҳарлардаги партия ташкилоти раислари, партия аъзолари ва депутатларининг ОАВда чиқишларини кўпайтиришга қаратилган тадбирларни ҳамда Президентлик сайловларида ёритиш бўйича ҳисоботда оммавий ахборот воситаларида жами 1255 та чиқишлар амалга оширилди. Жумладан; “Сирдарё” телерадиоканалида 56 маротаба, Республика каналларида 5 маротаба, Сирдарё радиосида 7 маротаба, “Адолат” ижтимоий – сиёсий газетасида 12 маротаба, “Янги Сирдарё” газетасида 11 маротаба, Adolat.uz сайтида 60 маротаба, ижтимоий тармоқларда 756 маротаба, Facebook ижтимоий тармоғида 340 маротаба чиқишлар шулар жумласидандир.


Эътироф этиш керакки, юртимизда депутатларимиз фаолияти ўтган йилда анчагина фаоллашди. Бу эса, албатта, уларнинг халқимиз орасида яхшироқ танилишига сабаб бўлмоқда.Улар томонидан ҳудудлардаги муаммоларни ўрганишлари ва ижро органлари билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ҳал қилишлари депутатларимизга нисбатан ишончини янада ортишига асос бўлмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоятида ҳозирги кунда 2 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, Вилоят Кенгашида 8 нафар, маҳаллий Кенгашларда 43 нафар, вилоятда 1 та депутатлик гуруҳи, туман ва шаҳарларда 9 та депутатлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Сирдарё вилоят Кенгашида 3 нафар депутатимиз, хусусан: Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси, Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия, Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва Гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари ҳисобланади.


Партиямиз депутатлари 2023 йил 4 чорак ҳисобига жами 174 та депутатлик сўрови, мансабдор шахсларни ҳисоботини эшитиш жами 34 та, доимий комиссияларга киритилган масалалар сони жами 52 та, Сессияга киритилган масалалар сони жами 21 тани ташкил этди. Пленумда 2023 йил сарҳисоби юзасидан Ховос, Сардоба, Гулистон тумани ва Янгиер шаҳар Кенгашлари раислари моддий рағбатлантирилди. Кўп йиллар партия раислигида ишлаб, ҳозирда бошқа соҳада хизмат кўрсатаётган Оқолтин, Сайхунобод тумани ва Ширин шаҳар раислари партиямиз эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Жорий йилда мамлакатимиз сиёсий партиялари олдида улкан ва масъулиятли ташкилий-партиявий вазифалар турибди. 2024 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан сайловга тайёргарлик кўриш, партия сафига депутат бўлиш истагида бўлган, халқ манфаатини йўлида хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, салоҳиятли турли соҳа вакилларини аъзоликка қабул қилиш, уларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш, партия тизимларида ишни мукаммал ташкиллаштириш, партия кадрлари ва фаолларининг мақсадли ва сидқу собитлик билан фаолият кўрсатишлари талаб қилинади.Пленумда кенгашимизнинг барча аъзолари ва партия фаоллари Олий Мажлисга, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодларни депутатликка кўрсатиши, партия нуфузини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+