Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиси Конституция билимдони

01.12.2021 09:12:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳурмат руҳида тарбиялаш, эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни Конституцияни ёд олишга ундаш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Тошкент давлат юридик университетида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилади.

 “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этган Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчиси Гафаров Зафар Ширинбой ўғли ғолиб бўлди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+