Сирдарёда “Адолат” етакчи!

26.12.2019 17:12:17

22 декабрь – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра Сирдарё вилоятидан Қонунчилик палатасига 2 номзод, яъни Иномжон Қудратов ҳамда Нодира Джанибековалар депутат этиб рўйхатга олинди.

Маълумот ўрнида: вилоятдан парламентга 4 та ўрин ажратилган бўлиб, шу ўринларнинг 2 нафарини бизнинг номзодларимиз эгаллади. Амалда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган Иномжон Қудратов ва Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси Нодира Джанибековалар эндиликда янги парламентда иш бошлашади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+