Сирдарёда “Адолат” волейбол жамоаси тузилди

11.03.2021 13:03:26

Спортни сев, спорт билан бирга бўл! Ушбу шиорни ҳаётига мухрлаган бир гуруҳ сардобалик қизларда  спортнинг волейбол тури бўйича жамоа ташкил қилиш истаги пайдо бўлди. Ёшларнинг бу  ташаббусини қўллаб-қувватлаган  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти ва Сардоба туман Кенгаши тумандаги 2005-2006 йилларда туғилган қизлардан иборат  волейбол жамоасини ташкил қилишга киришди. Дастлаб партиянинг туман Кенгаши раиси Бехзод Бекмуродов   тумандаги 5-18-умумтаълим мактабида тахсил олаётган спортчи қизлар билан суҳбатлашиб, жамоанинг спорт кийимлари ва зарур спорт анжомлари рўйхати билан танишди. Шу куннинг ўзидаёқ эсдалик совғаси сифатида қизларга спорт кийимлари  улашилди. “Адолат” белгиси туширилгани сабабли жамоанинг номи ҳам “Адолат” деб номланди. Эндиликда сардобалик волейболчи қизлар спорт мусобақаларида шу ном билан ҳаракатланадиган бўлди.

Сардоба туман шарафини ҳимоя қилиб келаётган  "Адолат"  терма жамоси иштирокидаги дастлабки  спорт мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Яъни, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилган волейбол бахсларида  11 та жамоа билан ўзаро куч синашган “Адолат” терма жамоаси 13 балл билан ғолибликни қўлга киритди ва  партия томонидан  тақдирланди.

Бу спортдаги юксак марралар сари дадил одимлаётган сардобалик адолатчи қизларнинг илк ғалабаси эди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+