Сирдарёда партия фаолияти сарҳисоб қилинди

22.01.2024 14:01:57

     Ўзбекистон Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги 2023 йил партия фаолияти сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ва шаҳар Кенгашлари,ОМҚП депутат ёрдамчилари иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
     Йиғилиш танқидий таҳлилий рухда ўтказилиб, туман ва шаҳар Кенгашларининг партия лойиҳалари, аъзолик бадали, партия аъзолари сонини ошириш, ижро интизоми, меҳнат қонунчилигига ходимларнинг риоя этишлари, ўтказилаётган тадбирлар сифати ва самарадорлигини ошириш, 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловларда муносиб номзодлар билан қатнашиш юзасидан вазифалар белгиланди.
     Шу жумладан, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаолиятини кучайтириш, туман ва шаҳар Кенгашларидаги жамоатчилик асосида ишлаётган ходимларни ишлаш самарадорлигини ошириш, маҳалла еттилиги билан ишлашни йўлга қўйиш, ”Адолат қабулхонаси” фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, самарали ишлаши учун вилоят Кенгашидан ходим бириктирилиши ва ҳисобот берилиши белгиланди.
     “Адолат” СДП депутатлари томонидан Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессия кун тартибига масала қўйилишини кучайтириш, ташкилот раҳбарлар ҳисоботини доимий комиссияда эшитишни кўпайтириш, халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши депутатлари томонидан чиқарилган депутатлик сўровлари сонини мавжуд депутатлар сонига тенглаштириш юзасидан туман ва шаҳар Кенгашлари раисларига вазифа юклатилди. ”Адолат” ижтимоий сиёсий газетасига депутатлар обунасини ташкил этиш кераклиги алоҳида таъкидланиб, туман ва шаҳар Кенгаши раислари ҳисобот бериши белгиланди.


     Танқидий-таҳлилий рухда ўтган йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида галдаги режалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+