Сирдарёда “Партия патронажи” ҳафталиги бўлиб ўтди

16.06.2021 13:06:26

Ўзбекистон "Адолат" СДП таркибига янги аъзоларни қабул қилишда самарали тарзда йўлга қўйилган “Партия патронажи” лойиҳаси Сирдарё вилоятида ҳам фаоллик билан ўтказилиб, ҳафталик сифатида эълон қилинди.  Лойиҳанинг дастлабки манзили Сардоба тумани бўлди. Яъни, партиянинг туман  Кенгаши раиси Бэкпўлат Бекмуродовга нотариус бўлимининг икки  нафар ходими Динара Муҳаммадиева ва Фароғот Тоғаевалар партия сафига қабул қилиш тўғрисида оғзаки мурожаат қилишди. Чунки бу ходималар нотарил идорада  аҳоли билан ишлаш жараёнларидан вақт орттиролмайди ва ариза ёзиш учун ҳудудий Кенгашга ҳам кела олмайди. Партияга аъзо бўлиш истаги бору вақти йўқ бу фуқаролардан шу куннинг ўзидаёқ аризалар олинди, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва партияга аъзо килинди.

Сешанба.  Партиянинг Боёвут туман Кенгаши томонидан ўтказилган лойиҳада ҳам туман  мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг аризалари қабул қилинди. Яъни 1990 йилда тугилган Нигора Маҳмудова, 1989 йилда туғилган  Малохат  Баҳромоваларнинг аризалари расмийлаштирилиб, аъзолик гувоҳномлари топширилди. Сирдарё туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига ҳам “Партия патронажи” ташриф буюрди. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов ҳамрохлигидаги “патронаж” сабаб мактабнинг олти нафар тўгарак раҳбарлари партия сафига қабул қилинди. Яъни Азиза Турсунбоева, Лобар Холиқова, Малика Баҳромова, Улжон Лапасова, Ботир Қаюмхўжаев, Комила Келсинбоеваларнинг аризалари, ҳужжатлари шу куннинг ўзидаёқ расмийлаштирилди.  

Чоршанба. Ўзбекистон "Адолат" СДП Сайхунообод туман кенгаши раиси Мамлакат Бердиева патронаж ташрифи билан “Пахтакор” МФЙда бўлди. Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот натижасида ушбу  маҳалланинг  маслаҳатчиси  1974 йил 26 майда туғилган   Нилуфар Турдалиева партияга аъзо бўлиш истагини билдирди. Тегишли тартибда аъзолик гувоҳномаси тўлдирилгач Нилуфар Турдалиевага топширилди ва партияга аъзолар сони яна бир нафарга ортди.

Пайшанба. Ўзбекистон "Адолат" СДП Янгиер шаҳар Кенгаши "Партия патронажи" лойиҳасини  "Янги ҳаёт Малика Мадина" тикув цехида ўтказди.  Чунки куни билан буюртмаларни тикадиган тикувчи қизлар вақт орттириб партиянинг шаҳар Кенгашига бора олмайди. Уларнинг бу истаги шаҳар Кенгаши раиси Фарҳод Расулов томонидан ўрганилди ва амалий натижа сифатида тикувчилик цехига борилиб, иш жараёнидаги уч нафар қизларга партияга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Жума. Ўзбекистон "Адолат" СДП Ховос туман Кенгаши томонидан ўтказилган "Партия патронажи" лойиҳаси доирасида туман ободонлаштириш бошқармасининг уч  нафар ходими Х.Бўтаева,  Ш. Каримбердиева. М. Мустафақуловалар партия сафига қабул қилинди.

Энг муҳими ҳафталик доирасида фаоллик кўрсатган ҳудудий Кенгаш раислари  томонидан ўн етти нафар фуқаролар Ўзбекистон "Адолат" СДП сафига қабул қилинди, иш жойига борилиб аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят  Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+