Сирдарёнинг Гўзал қизи

07.03.2021 14:03:24

Сирдарё вилоятининг  ёш тадбиркорларидан бири 23 ёшли Гўзалхон Тожимирзаева Сирдарё туманидаги  йирик ишлаб чиқариш корхонасига раҳбарлик қилади. «WANG DA GROUP» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг директори бўлган Гўзалхон  400 нафар  аҳолини иш билан банд қилган. Металл қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган  корхонада технология Хитойники, яратилган муҳит эса миллий қадриятларга асосланган. Ёш тадбиркор қиз келгусида депутат сифатида фаолият олиб бориш ниятида Ўзбекистон «Адолат» СДПни танлади. Ҳозирда у «Адолатнинг фаол адолатли аёллари» клубига  ҳам аъзо.

Камтаргина, қилаётган ишлари-ю, эришган ютуқларини ҳамиша ҳам кўз-кўз қилавермайдиган Гўзалхон  ҳақиқий маънода келажак бунёдкори таърифига муносиб. Энг муҳими, унинг келажак мақсадлари улкан.

Мукофот муборак Гўзалхон!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+