Сиёсий билим, сиёсий дунёқараш мезони

04.08.2022 15:08:46

Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни сиёсий куч атрофида бирлаштириш, шу орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш партия ташкилотлари олдидаги долзарб вазифалардан бири саналади.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП вакиллари ҳамда депутатлари томонидан сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида ташкил этилаётган тадбирларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Партия вакиллари, депутатлар ва маърузачилар иштирокида ўтказилаётган сиёсий ўқувларда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилмоқда.

Хусусан,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ўтказилиб келинмоқда.              

Мазкур лойиҳанинг амалий ижроси Сурхондарё вилоятининг  шаҳар, туман Кенгашларида ҳам тезкорлик билан йўлга қўйилиб, ҳар ҳафтада ташкил этилмоқда. 

сурхон5_1

Термиз туманида “Қуёшли юрт” МФЙ, Узун тумани 20-сонли МТТ, Қизириқ тумани “Дўстлик” МФЙ, Шўрчи тумани “Бобур” МФЙ маҳаллаларида сиёсий ўқувлар туман Кенгашлари раислари ҳамда депутатлар бошчилигида ўтказилди.

Абдусаттор Тожиев, “Қуёшли юрт”МФЙ раиси:

— Дунёда ғоявий таҳдид ва ахборот хуружлари кучайиб, одамлар онги ҳамда қалбини эгаллаш йўлидаги кураш тобора кескинлашиб бораётган бугунги кунда аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб боришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Шу жиҳатдан сиёсий ўқувлар таъсирчанлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

сурхон_1

Партия ташкилоти томонидан олиб борилаётган сиёсий ўқув машғулотлари қизиқарли ҳамда жонли ўтяпти. Тингловчиларимиз мавзу муҳокамасида фаол қатнашишяпти. Машғулотлар юқори савияда ва қизиқарли ўтиши учун расмий маърузалардан  фарқли мавзу муҳокамаси ва таклифларга кенг ўрин берилмоқда. Ўз навбатида ҳар бир қатнашчи тадбирларда фаол иштирок этишга интиляпти. Албатта, бу жараёнда қатнашчиларда фаоллик ва фикр билдириш кўникмаси шаклланади,  мавзуни чуқурроқ ўзлаштириш имкони кенгаяди.

сурхон3_3

Маҳаллаларда ўтказилган фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган сиёсий ўқувлар аҳолининг маънавий дунёқараши, сиёсий ҳаётдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилади, албатта.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+