Сиёсий фаоллик сари

15.09.2021 16:09:39

Адолат  – ҳар бир инсон учун! Ўзбекистон “Адолат” СДП Бешариқ туман Кенгаши томонидан Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган тарғибот тадбири шундай номланди.

Тадбирда  ёшлар, маҳалла фаоллари ва партия аъзолари иштирок этди. Уларга бугунги кунда партиядан кўрсатилган номзод, унинг сайловолди дастурида кўзда тутилган ташаббус ва ғоялар  ҳақида тушунчалар берилди.

Сайловнинг аҳамияти, барча бирдек иштирок этиб,  фуқаролик бурчини сидқидилдан амалга ошириши  лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида жаранг сочган дилбар наволар кўнгилларни яшнатиб, барчани рақсга чорлади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ахборот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+