«Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори»

15.07.2024 14:07:33

Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим мустаҳкамлигининг ифодасидир. У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир. Қонунни ҳурмат қилиш-ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизимлари самарали фаолият кўрсатишининг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Шарқий ҳарбий округга қарашли Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда офицер ва ҳарбий хизматчилар иштирокида «Конституция ва қонун устуворлиги-тараққиёт кафолати» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Фарғона шаҳар ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, подполковник Сардоржон Охунов ва «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Жамиятимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Суҳбат давомида иштирокчилар мавзу юзасидан қизғин баҳс-мунозарага киришдилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+