Сиёсий куч фаоллари хотин-қизлар манфаатлари йўлида бирлашдилар

11.08.2022 15:08:59

Ўзбекистон «Адолат» СДП Пастдарғом туман Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Пастдарғом туман Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги лойиҳа маҳаллабай тизимини ўзида ифодалади. Яъни партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида Пастдарғом туманидаги «Болдир» маҳалласидаги аҳоли билан уйма-уй юриб, мулоқотлар ўтказди.

«Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш, «Аёллар дафтарига» киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга, кредит ажратишга, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу амалий учрашув давомида депутатлар, партия фаоллари дастлаб «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»да турувчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини тингладилар.

лола_1

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шаклланган «темир дафтар» тузилиб камбағалликни тугатишда ўз самарасини бераётгани қувонарли ҳол. Шу ўринда, партиямизнинг шаҳар ва туман Кенгашлари ўртасида ташкил этилган партиянинг «Бир ойда бир иш ўрни» лойиҳаси ҳам ишсиз юрган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни тугатишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, маҳалладаги «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган 5 нафар хотин-қизларга депутат Гулбека Қучқарова ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида тикув машиналари олиб берилган. Ушбу аёллар бугунги кунда «Бека Чарос» хусусий корхонасига шартнома асосида кийим-кечаклар, турли хилдаги касб формаларини тикиб етказишда кўмакчи.

Бугун камбағалликни камайтириш, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ёрдам бериш муҳим масалага айланди. Уларга нафақат моддий ёрдам кўрсатиш, балки жамиятда ўз иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш орқали ушбу рўйхатдан чиқариш лозим. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу ташриф давомида рўйхатга киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини имкон қадар депутатлик корпусларимиз орқали ҳал қилиш асосий вазифаларимиздан бири дея таъкидлаб ўтди партиянинг туман Кенгаши раиси Хонбуви Хайитова.

лола2

Фуқаролар билан суҳбатимиз чоғида аниқланган муаммоларнинг аксарияти бандлик масалаларидан иборат бўлмоқда. – дейди партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қучқарова - Айниқса, бу ҳолатлар «темир дафтар»га киритилган оилаларда кўплаб кузатилади. Имконият даражасида ушбу оилаларга кўмак бериб келмоқдамиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек «Битта қийналган аёлнинг кўзидаги ёшни аритолсак, унинг юзларида қувонч кўра олсак, шундагина биз олдимизга қўйган натижага эришган бўламиз». Дарҳақиқат, «маҳаллабай» ишни ташкил қилиш жараёнида давлатимиз раҳбарининг нақадар ҳақ эканликларига гувоҳ бўляпмиз. Аёллар муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш орқали жамиятда ижтимоий фаоллигини мустаҳкамлашга эришилади. Бунинг учун нафақат «Маҳаллабай», хонадонма-хонадон ишлашимиз жоизлигини теранроқ англадик. Биз сиёсий куч фаоллари бу мақсадли тизимга беэътибор бўлмаслигимиз лозим.

Пастдарғомлик партиядошларимиз «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларининг ечимини топиш ва бандлигини таъминлаш ташаббуси билан чиқмоқда. Қувонарли жиҳати тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам юқоридаги масалаларда партия билан яқиндан ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйиб олган.

 

Феруз Абдуковулов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+