Сиёсий ўқув – фуқаролар фаоллигини оширмоқда

18.05.2022 17:05:27

Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Меҳринисо Бобоназарова ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида тумандаги “Жарқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар иштирокида сиёсий ўқув ташкил этилди. 

Тадбирдан асосий мақсад ҳар бир фуқаронинг, айниқса аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Давра суҳбатида сўз олганлар томонидан йиғилганларга янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

бух2_2

Сиёсий ўқувда ИИБ ходимлари йиғилганларга аёллар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали кучли иммунитет яратиш мақсад қилиб олингани ҳамда, ушбу тадбир ана шу жиҳатдан бениҳоя аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси энг аввало инсон қадри учун эканлиги қайд этилди.

Ташкил этилган сиёсий ўқув ўзининг маълумотларга бойлиги ҳамда сермазмунлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳаллада яшовчи хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда давлатимиз раҳбарининг бугунги одилона сиёсатига яна бир карра шукроналик адо этдилар.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+