Сиёсий ўқув ўзаро очиқлик руҳида ўтказилди

21.09.2022 10:09:39

«Адолат» СДПнинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида Қораўзак тумани Кенгаши томонидан тумандаги «Маденият» овул фуқаролар йиғинида мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали, хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқув давомида «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига ҳам алоҳида тўхталиб, кенг тушунчалар берилди.

Ўтказилган ушбу учрашувда аёллар ва ёшлар масаласида ҳам бир қанча фикрлар билдирилиб, тадбир ўзаро очиқлик руҳида ўтказилди.

Сиёсий ўқув якунида «Меденият» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати С.Сайымова томонидан тегишли тартибда масъулларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Салтанат Даушбаева,

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+