Сиёсий ўқув: Партия етакчиси қандай бўлиши керак?

12.09.2022 09:09:55

Бугун ҳар соҳада ўзгариш, ривожланиш. Шиддаткор давр барчамиздан фаолликни, ўз устимизда ишлаш баробарида инновацияни талаб қилмоқда. Сиёсий майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаш ҳаракатидаги партиялар ҳам бундан мустасно эмас.

Юқоридагилардан келиб чиқиб «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан кадрлар билан ишлаш, уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда партия етакчилари ва «Ёш адолатчилар» учун ташкил этилган сиёсий ўқувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.

Ҳа, партия етакчиси сиёсий раҳбар бўлиш баробарида ҳар томонлама ташкилотчи бўлиши лозим. Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишда олдинги сафда бориш, жамоатчилик орасида тарғиботчи сифатида танилиши шарт. Бунинг учун билим ва тажриба билан бирга етакчилик қобилияти ҳам зарур.

Қосимжон Қаюмов, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Ҳар қандай ишда самара кадрларнинг тажрибаси ва билимига боғлиқ. Шу сабаб сафимиздаги ёшларнинг малакасини оширишга эътибор қаратяпмиз. Сиёсатчи, ҳуқуқшунос ва тажрибали партия етакчилари иштирокидаги «Маҳорат дарс»ларида издошларимиз партия етакчиси қиёфасини ўрганмоқда. Бугунги давра суҳбати ҳам савол-жавобларга бой бўлди. Бу иштирокчилар масалага қизиқиш билан қараётганини кўрсатади.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+