Сиёсий-ўқув семинарлари фуқаролар фаоллигини оширмоқда

21.02.2024 14:02:27

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши томонидан партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида “Самосий” “Ўзбекистон” МФЙда сиёсий ўқув семинари бўлиб ўтди.
Учрашувда “Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши раиси Р. Ҳаитов мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоллари, Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Л.Авезова ҳамда мазкур маҳалланинг фаол аҳолиси иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ҳар бир фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан яқиндан таништиришдан иборатдир.
Сиёсий ўқувда сўзга чиққанлар томонидан бугунги янгиланиш ва ўзгаришлар даврида амалга оширилаётган муҳим вазифалар хусусида тўхталиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ишларда фаол бўлган ҳолда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашга чақирилди.
Сиёсий ўқув маълумотларга ҳамда таклиф ва тавсияларга бой бўлди. Фуқароларнинг қизиқтирган саволларига партия фаоллари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+