Сиёсий ўқув ташкил этилди

13.09.2022 14:09:57

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантириш ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг маърузалари, янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни аҳолига етказиш мақсадида партиянинг «Адолат»нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни!» лойиҳаси доирасида «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги «Туркий Жанди» МФЙда сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувда партия шаҳар Кенгаши раиси Ж.Жўраев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г.Равшанова, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Р.Саломов, «Туркий Жанди» МФЙ раиси Б.Савриева ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этдилар.

бухоро1_3

Бўлиб ўтган сиёсий ўқувда партия шаҳар Кенгаши раиси ҳамда депутатлар томонидан йиғилганларга янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида айтиб ўтилди.

Ташкил этилган сиёсий ўқув ўзининг маълумотларга бойлиги ҳамда сермазмунлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда давлатимиз раҳбарининг бугунги одилона сиёсатига яна бир карра шукроналик адо этдилар.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+