Сиёсий ўқувлар қизғин кечмоқда

06.04.2021 20:04:27

Жорий йилнинг март ойидан буён давом этиб келаётган сиёсий партия вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган сиёсий ўқувларда айни кунларда 3-гуруҳ тингловчилари иштирок этмоқда. Бугун ўқувда иштирок этиб келаётган маҳаллий кенгаш депутатларининг фикрларини тингладик.

Фахриддин Абдураззоқов, халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати:

  - Ҳар бир дарснинг мазмун-моҳияти соҳа мутахассисилари, профессор ўқитувчилар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан содда ва тушунарли тарзда, кенг очиб берилмоқда. Ўқув курслари сиёсий куч фаоллари, депутатларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳаятини ёрқин очиб бераётганлиги, ушбу ҳужжатлардан фойдаланиш кўникмаларини равон, тушунарли тарзда етказиб беришни мақсад қилганлиги билан аҳамиятли.

Насиба Облокулова, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати:

– Ўзбекистонда мавжуд сиёсий партиялар дастури, сиёсий партиялар тарихи, фаолият турлари, йўналиши борасида ўзимиз учун зарур бўлган қимматли билимларга эга бўляпмиз. Бугунги дарсимизда айниқса ҳар бир сиёсий партиянинг мақсади, дастурлари, уларнинг лойиҳалари мукаммал таҳлил этилди. Биз ҳар бир партия томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Чарос Мухаммадиева, Оқдарё туман Кенгаши депутати:

- Албатта, Республикамизда катта сиёсий жараён бошланиш арафасида. Биз депутатларнинг асосий вазифаси эса сайловчиларни ҳуқуқий жиҳатдан қуроллантириш эканлигини чуқур англаб етдик. Бинобарин, ҳуқуқий деморкати жамиятни қуриш учун энг муҳим масала аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Шу билан бир қаторда ҳамкасбларимиз, депутатлар фаолияти, амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиб, тажриба алмашиш учун ҳам имконият яратилди.

 

Миржалол ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+