Сиз ҳам устозингизни йўқланг

30.09.2022 10:09:33

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Шу куни барчамиз бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Ҳар қандай соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова ҳам сайловчилар билан навбатдаги учрашувларини Жалақудуқ туманидаги мактаблар ва фахрий муаллимлар хонадонига кўчирди. Давлатимиз томонидан устоз ва мураббийларга бўлган эътибор ҳамда ғамхўрликлар ҳақида гапирди.

Фотимахон Раҳимова фахрий муаллималардан. Кўп йиллар тумандаги мактабларда ёшларга сабоқ берган. Халқ вакили бошчилигида шогирдлари ва мактаб ўқувчилари байрам билан хонадонига кириб борганидан унинг қувончи ошди. Устозлари қадрланган юртда яшаётганига шукр келтирди.

Тўйдихон Алибоева,

ОМҚП депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+