Сиз ҳеч кимдан кам эмассиз

30.05.2024 18:05:08

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Меҳр карвони» шиори остидаги хайрия тадбири Ўзбекистон Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кенг қулоч ёймоқда.

Бугун «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши жамоаси Фарғона шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олдилар.

Дастлаб, партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси, Ёш адолатчилар қаноти етакчиси Алимардон Акрамов иштирокчиларни 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, мамлакатимизда ёш авлодни комил инсон бўлиб камол топиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Айниқса, ҳукуматимиз томонидан ногиронлиги бўлган ўғил қизларни жамиятда муносиб ўринларини топиб олишлари учун яратилаётган чексиз имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Самимий мулоқот давомида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+