Сиз ўзингизни лидер деб ҳисоблайсизми?

05.04.2021 14:04:01

Раҳбарнинг ўз ходимларини қандай бошқаришига қараб, унинг етакчилик қобилиятига баҳо бериш мумкин. Партия етакчисининг олдига ҳам айни шу талаб қўйилади. Керак бўлса у раҳбардан ҳам ташаббускор бўлиши лозим. Чунки бу электорат билан ишлашда қўл келади.

Андижон давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг ҳудудий кенгашлар раислари ва маҳаллий кенгаш депутатлари учун ўтказилган навбатдаги ўқув машғулотида айни шу мавзуда сўз юритилди. Таъкидланганидек, кўпчилик ўзини лидер деб ҳисоблайди. Бироқ биргина бошқаларга бўйсунмай ўзини устунроқ кўришнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун ўзига яраша бошқарувчилик қобилияти бўлиши керак.

Қосимжон Қаюмов, вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Айрим ҳолларда етакчи билан лидерни бир ҳил баҳолаймиз. Бироқ етакчига нисбатан лидернинг олдига каттароқ талаб қўйилади. Агар етакчи маълум бир гуруҳ билан ишлашда унинг аъзолари таркиби ва муносабатларини таҳлил этиш орқали иш олиб борса, лидер бунга кенгроқ доирада киришади. Мисол учун бирон бир муаммоли вазиятда пайдо бўлган қийинчиликни бартараф этишда ташаббус, топқирлик ва моҳирлик лидерга хос. Қийин вазиятда лидер бошқаларга нисбатан ўзининг илғорлиги, пешқадамлиги билан ажралиб туради. Партия етакчисида айни шу фазилатларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Тингловчилар олдига сиз ўзингизни лидер деб ҳисоблайсизми, дея савол қўйилди. Кимдир бунга “ҳа” дея жавоб берса, кимдир партия етакчиси, лидер бўлиши қанчалик зарур эканлигини тушуниб етганини билдирди. Асосийси, тингловчиларнинг фаоллиги ошди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+