Сиз тиббиётдан   розимисиз?

28.04.2022 11:04:04

Президентимиз бошчилигида кейинги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Соҳада изчил ислоҳотлар ўтказишдан кўзланган мақсад хизмат сифатини ошириш, фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва шифокорларнинг масъулиятини ошириш.

Хўш, бу борада жойларда талаб даражасида иш олиб бориляптими? Марказларда ўз йўлига, чекка ҳудудларда амалга оширилаётган ишлардан халқимиз розими? “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши ташаббуси билан Андижон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда тизимдаги ўзгаришлар, саломатлик посбонларининг олдига  қўйилаётган талаблар ва тиббиётни аҳолига яқинлаштириш хусусида сўз юритилди. Она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар таҳлил қилинди. Аҳолини соғломлаштириш билан бир вақтда тиббий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир доирасида Куйганёр шаҳарчасидаги хонадонларда бўлган тиббиёт ходимлари фуқароларнинг фикрларини ўргандилар. Сиз тиббиётдан розимисиз, дея берилган саволга аксарият фуқаролар ижобий жавоб берди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+