Сизга ёрдам қўлини чўзамиз

29.08.2022 15:08:17

Андижонда «Адолат» СДП фаоллари томонидан партиянинг «Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш баробарида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли.

Пахтаобод туманидаги Сангробод маҳалласига «Сизга ёрдам қўлини чўзамиз» шиори билан кириб борган сафдошларимиз хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқот қилдилар. Ўз ўрнида уларнинг муаммолари ўрганилди.

Шу МФЙда яшовчи фуқаро Ҳалима Норалиева 2-гуруҳ ногирони. Унинг ҳам бошқаларга қўшилгиси, кўчаларда айлангиси келади. Бироқ ногиронлар аравачаси муаммо. У айни шу масалада амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди.

Мурожаат партия фаолларининг эътиборини тортди. Масъул ташкилотларга чиқиш орқали Х.Норалиева ногиронлар аравачасига эга бўлди. Бундан унинг қувончи чексиз. Мақсади туманда ўтказиладагн Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган тантаналарда қатнашиш.

“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+