Сизнинг фикрингиз муҳим

01.07.2022 17:07:07

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати   Олтиной  Мамирова   иштирокида “Ўзбекистон  Републикаси  Конституциясига   ўзгартиш  ва  қўшимчалар  киритиш  тўғрисида"ги  Қонун  лойиҳасини  мазмун  моҳияти   ҳамда  лойиҳага  берилган  кўшимча  таклифлар  юзасидан Жалақудуқ туманида  давра  суҳбати  ўтказилди. Унда Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айни кунларда республикамизда олиб борилаётган қонун лойиҳаси муҳокамасида нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар фикри, балки жамиятнинг барча аъзоларининг таклифлари ўрганиляпти. Демак. фуқароларнинг фикрлари керак. Бу  мамлакатимизда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганини англатади. Ушбу сиёсий жараёнда жалақудуқликлар ҳам фаол бўлмоқликлари зурур.

Кейинги вақтда ҳар соҳада қатор ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз. Уларнинг замирида халқимиз манфаатларини таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш, юксак ғоялар, эзгу ниятлар йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсат мужассам. Жумладан, Коституциявий тузатишлар билан Бош қонунимиз фуқароларнинг инсоний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган қонунга айланади. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, Ўзбекистон  Конституцияси  халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунасидир.

Тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

                                              

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+