Соғлиқни сақлаш ходимларининг конституцион ташаббускорлиги оширилди

04.07.2022 14:07:16

Маълумки, шу кунларда мамлакатимиз ҳаётида  тарихий аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида жадаллик билан сайқалланмоқда.

Хусусан, бугун Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ва унда амалга оширилаётган ислоҳотларга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, Жуманазар Отажанов, Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Хажиев ҳамда Хоразм вилоят Онкология маркази вакиллари, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва    воҳада фаолият олиб бораётган бир гуруҳ   тиббиёт ходимлари иштирок этишди.            Тадбирни  Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи  Иноят Хажиев кириш сўзи билан очиб берди.

хоразм2_3

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи   халқимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда.  Бу устувор ғоя  барчанинг зиммасига бирдек  дахлдорлик масъулиятини юклаб, ҳар бир фуқаронинг  олдига улкан бурч ва вазифаларни белгилаб берди. Фуқароларнинг конституциявий билимлари ҳамда фаоллиги ошиб бораётгани кўзланган мақсадни самарали адо этишни кўрсатмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мақсуд Қурбонбоев ҳамда Жуманазар Отажановлар томонидан қайд этилишича, Конституциянинг мазмун ва моҳияти ҳамда ундаги  ислоҳотларнинг тизимли бажарилиш механизмлари самарали олиб борилаётгани айниқса, Қонун лойиҳасининг ижодкорлари халқимиз экани билан аҳамиятли бўлмоқда. 

хоразм3_4

Юртимизда Бош Қомусимиз эътирофи халқимиз томонидан байрамона кайфият билан кутиб олинмоқда, - дейди вилоят Онкология маркази лаборатория бўлим мудири, Айжан Нурметова. –  Бугун  бўлиб ўтган  очиқ мулоқотда конституциявий билим ва кўникмаларимизни янада бойитиб олдик. ОМКП депутатлари бу тўғрида ҳаётий ва халқчил мисоллар билан атрофлича тушунчалар беришди. халқимиз манфаатини, саломатлигини  кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар тиббиёт соҳаси ходимларига янада куч ва ғайрат бағишлади.

Очиқ мулоқотда ОМҚП депутатлари   сайловчилари билан мулоқотлар жараёнида берилган конституциявий таклифларнинг айримлари билан таништириб, мазкур таклифлар Бош Қомусимиз билан мустаҳкамланса, инсон манфаати учун  хизмат қилишини  бир неча мисоллар билан таъкидлаб ўтишди.  

Қизғин баҳс ва мунозаралар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларига  депутатлардан  атрофлича жавоблар олишди.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

       Замира АБДУЛЛАЕВА,

          Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+