Соғлом аёл - соғлом жамият пойдевори

28.07.2022 09:07:18

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган оқилона сиёсатда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани жуда қувонарли. Айниқса, хотин-қизлар саломатлиги учун қайғуриш, спорт билан шуғуллантириш учун кенг имкониятлар яратиш устувор масала сифатида белгилаб олинди. Албатта, соғлом авлодгина юрт келажагини таъминлайдиган асосий омил саналади. Бу авлоднинг дунёга келиши ва камолга етишида эса, шубҳасиз, аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни ва хизматини ҳеч бир нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Эрта тонгдан Булунғур туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида «Соғлом аёл - соғлом жамият пойдевори» шиори остида оммавий спорт марафони бўлиб ўтди.

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган лойиҳа иштирокчилари дастлаб туман ҳокимлиги биноси олдидан Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли «Диёр» ўйингоҳи томон пиёда юриб боришди. Саломатлик тарғиботчилари бу ерда спорт мураббийлари бошчилигида оммавий тарзда эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар. Шундан сўнг спорт мусобақалари иштирокчилари волейбол, стол тенниси, футбол каби спорт турлари билан машғул бўлиб, эрта тонгдан қувноқ кайфиятга эга бўлишдилар.

Тадбирлар сўнгида фаол иштирок этган хотин-қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Насиба Мамадиёрова,

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+