Соғлом ҳаёт ўз қўлимизда, фақат бефарқ бўлмаслик керак

12.09.2022 15:09:09

Юртдошлар ҳар биримиз қўлимиздан келадиган ишни бажарсак, юртимиз биз кутгандан ҳам тезроқ ривожланган бўлар эди.
Асосий эътиборимизни тиббиётга соғлиқни сақлашга қаратишимиз шарт ва зарур.
Кўпчиликка маълумки, бугунги кунда давлат тиббиёт муассасаларига пул ажратилиши Tashabbusli budjet орқали амалга оширилади.
Ушбу, Tashabbusli budjet сайтини кузатар эканман:
Эътиборимни,оддий тиббиёт муассасаларига керак бўлган УЗИ аппарати, Fizioterapevtik zamonaviy BLT aparati ва Замонавий рентген аппаратига сўралган лойихага жуда кам одам овоз берганлиги тортди.
Нахотки, биз фуқаролар соғлигимиз келажагимиз учун зарур бўлган ушбу тиббиёт ускуналари билан оилавий шифохоналаримиз таъминланишида ёрдам бера олмасак деб ўйланиб қолдим.
Мени қийнаган савол, нахотки одамларимиз ўз соғлиги ва келажагига бефарқ бўлишса. Нахотки келажакда текин фойдаланиши мумкин бўлган тиббиёт ускуналари учун овоз бериб, унга эга бўлишни исташмаса.
Эслаб қолинг! Бир телефон рақам орқали бир марта овоз беришингиз мумкин. Агар кўпроқ овоз беришни истасангиз яқинларингизни телефон рақами орқали овоз беришингиз ҳам мумкин.
Қаранг, оддий овоз бериш орқали қанча одамни соғлом қилишимиз ва савобга эга бўлишимиз мумкин экан.
Биз, хеч қачон менга нима мени шахрим эмас мени махаллам эмас деб қарамаслигимиз керак. Биз хар доим мени юртим мени келажагим, фарзандларимиз келажаги бутун Ўзбекистон худуди деган шиор билан ёндашишимиз керак.
Ҳурматли юртдошлар келажак ва соғлом ҳаёт ўз қўлимизда.
Савоб ишни хар-ким хар куни қилиши керак.

Шерзод Умаров

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+