Соғлом оила - жамият пойдeвори

16.11.2022 09:11:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан «Соғлом оила -жамият пойдевори» мавзусида шаҳардаги касб-ҳунар мактаби фаоллар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда ёшлар, партиянинг фаол хотин-қизлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, эрта никоҳ қуришни олдини олиш, ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатларини олдини олишда ҳамда хотин-қизларни тиббий билимларини оширишдан иборат.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Гулзира Шарипова. – Аёлларга яратилаётган шароит ва имкониятларнинг санаб адоғига етиш қийин. Аммо яна бир жиҳат борки, у ҳақда тўхталиб ўтмаслик мумкин эмас. Бу — миллатимиз келажаги, наслимиз тозалигининг муҳим омили бўлган саломатлик билан боғлиқдир. Албатта, соғлом оила соғлом жамият асосидир. Зеро, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш юртимиз равнақи учун хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+